Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп енгил автомобилнинг янги замонавий модели ишлаб чиқаришни топширди.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлган енгил автомобилнинг янги замонавий модели ишлаб чиқаришни топширди.
Шавкат Мирзиёев имзолаган “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожланиш бўйича қўшича чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарорида 2019–2023 йилларда автомобиль саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгилаб берилган.
Хусусан:
- енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг донагача ошириш;
- енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини ўрта ҳисобда 60 фоизгача етказиш;
- юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 10 минг донагача ошириш;
- автомобилларнинг йиллик экспорт ҳажмини 100 минг донагача етказиш;
- корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, шунингдек, “ЕRP” автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий этиш;
Шунингдек, қарор билан аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлган енгил автомобилнинг янги замонавий модели ишлаб чиқарилишини назарда тутган ҳолда автомобилларнинг моделлар қаторини янгилаш белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йил 1 октябрдан кейин тузиладиган шартномалар бўйича UzAutoMotors АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилиниши ҳақида хабар қилган эдик. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 1 октябрдан trade-in дастури ишга туширилади. Унга кўра эски автомобилни қўшимча тўлов билан янгисига алмаштириш мумкин бўлади.
Тасодифий хабарлар
Электромобилларнинг дунё фабрикаси қаерда?
Андижонда эркак қайнанаси ва хотинини болта билан уриб ўлдирди
Ўзбекистонда 13 июлдан янги чекловлар кучга киради. Шанба ва якшанба кунлари автотранспортлар ҳаракати тўлиқ тўхтатилади
Россия мамлакатда нолегал бўлиб турган ўзбекистонликларга 15 декабргача имтиёз берди
Сурхондарёда 4 ойлаб маош олмаган ишчилар муаммоси ҳал этилди