Тошкент шаҳрида 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаган шахслар қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ижтимоий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, Чилонзор тумани бўлими ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.А. фуқаро Ж.Х.га 200 минг сўмлик купюрадаги жами 300 дона 60 млн сўм қалбаки пулларни 20 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг «Monza» русумли автомашинасидан 4 дона қалбаки купюра ҳамда 200 минг сўмлик миллий валюта сурати туширилган 89 дона А4 форматдаги қоғозлар, чизғич, қайчи ва канцелярия пичоғи ҳамда фуқаролар Д.Т. ва Ж.З.дан компьютер ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Илон Маскнинг Starlink лойиҳаси оғриқли зарбага учради
Ким Чен Ин таҳдидли чақириқ билан чиқди
Ҳеч ким солиқ сиёсатини онасининг қорнидан ўрганиб тушмайди – Шайхов
“Каттаконлар”нинг компанияларини ошкор этган сайт асосчисига оид иш тугатилди
Коронавируснинг 69-қурбони: уй шароитида даволанишни бошлаган пискентлик 37 ёшли эркак вафот этди