Наманганда хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 1 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Бугун, 31 декабрь куни Наманган шаҳар “Байналминал” маҳалласидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлди. Келиб тушган хабарга асосан соат 07:25да ёнғин қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Содир бўлган ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 07:40да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйиниинг шифт ва том қисмидан 25 квадрат метр жойи ҳамда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин вақтида 1-гуруҳ ногирони — 1997 йилда туғилган фуқаронинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Тасодифий хабарлар
Тошкент метросида «тўй» қилганларлар жазоланади — Транспорт вазирлиги
Қашқадарёда ЙПХ ходимига «формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳайдовчи 7 суткага қамалди (+ВИДЕО)
Музликларнинг эриши қадимий вирусларни уйғотиши мумкин – БМТ
Ўзбекистонга борганда рус тилисиз мулоқот қилиб бўлмайди – Садир Жапаров
Samarqandda «konvert» usulida maosh olgan qariyb 53 ming xodim faoliyati legallashtirildi