“iPhone 13” ишлатаётган кўпчилик телефоннинг қотиб қолиши ва қайта юкланишида намоён бўладиган пушти экран асабларига тегаётганини ёзиб, ижтимоий тармоқларда дардлашганлар.
Бу ҳолатда телефонини ишлатолмай, иложсиз қолмоқдалар. Бошқа телефонларни ишлатиш эса бу жиҳатдан осонлигини билдирмоқдалар.
“Apple”нинг мижозларни қўллаб-қувватлаш расмий хизмати мазкур ҳолатга “Бу телефон аппарати билан боғлиқ муаммо эмас. Тизимда носозлик бўлиши мумкин”, деб жавоб қайтарди. Фойдаланувчиларга телефон иловаларини охирги версияси билан янгилаш маслаҳат берилди.
Лекин мижозлар изоҳдан қониқишмади. Чунки iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max фойдаланувчиларида ҳам айни муаммо кузатилмоқда. Айтишларича, илк бор ўтган йилнинг октябрь ойида харид қилганларда ҳам худди шу носозликни пайқашган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароси Ҳиндистонда теракт уюштирмоқчи бўлгани айтилмоқда
Тушкунликка тушиш ва семизлик ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги аниқланди
Эрон ҳужумга ўтди — АҚШнинг Ироқдаги авиабазаларига ракета зарбаси берилди
Тошкентда АҚШга Мексика орқали юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлди