Ўзбекистонда ОТМ ректорлари ваколати кенгайтирилди

Ўзбекистонда ОТМ ректорлари ваколати кенгайтирилди

Талабаларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ҳамда маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини ҳамкор хорижий ОТМлари билан келишув асосида белгилайди.

 Ўзбекистон  Президентининг 2019 йил 11 июлда қабул қилинган ПҚ-4391-сонли Қарори билан ОТМ ректорлари ваколати кенгайтирилди.

Эндиликда ОТМ ректорлари қуйидаги ваколатларга эга:

- олий таълим муассасаларининг тузилмаларини бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;

- ОТМ ҳузуридаги илмий-тадқиқот муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари раҳбарлари, академик лицейлар директорларини, бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлайди ва озод этади;

- факультет деканларини лавозимга тайинлайди ва озод этади;

- тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатларини  узайтиради;

- маҳаллий ва хорижий ОТМларининг ўзаро келишуви доирасида амалга оширилаётган қўшма таълим дастурлари, жумладан, қўшма факультетларда:

- талабаларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ҳамда маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини ҳамкор хорижий ОТМлари билан келишув асосида белгилайди;

- ўқишга қабул қилиш параметрлари, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини ҳамкор хорижий ОТМлари, бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора ҳамда ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

2020 йилдан бошлаб таълим хизматлари бозорида ОТМларининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига талаб юқорилиги ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.

×