Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йили Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган эди.
“Бу жой Имом Бухорий бобомизнинг илмига, ислом оламидаги мақомига муносиб бўлиши керак. Мамлакатимизда зиёрат туризмининг асоси аслида шу ер. Бу масканга қанча зиёратчилар келсаям, қулай шароит бўлиши зарур“, – деган эди Шавкат Мирзиёев ўшанда.
Шунга мувофиқ, мажмуанинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди. Президент ҳузурида бир неча бор тақдимот қилиниб, такомиллаштирилди. Жаҳон тажрибаси ҳам ўрганилди.
2021 йил муборак Рамазон кунларида ушбу зиёратгоҳнинг қурилиши бошланди. Шу муносабат билан бу ерда нуронийлар ва зиёлилар билан учрашув бўлди.
Шавкат Мирзиёев мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди.
“Рамазон ойи – эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой. Бу қурилишни шу ойда бошлаётганимиз ҳам хайрли, хосиятли бўлади, қалбимизга таскин беради.
Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч“, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўтган йили пандемия туфайли Рамазон ойида диний амалларни уйда бажаришга тўғри келгани ёдга олинди. Бу йил эса масжидларимиз очиқ, мўмин-мусулмонлар карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, ибодатларини адо этмоқда.
Кексалар, ногирон ва ёрдамга муҳтож инсонлар, кам таъминлаган оилаларга беғараз кўмак кўрсатилмоқда. Айниқса, бутун дунё оғир инқирозни бошидан кечираётган ҳозирги мураккаб вазиятда бу жуда муҳимлиги таъкидланди.
Тасодифий хабарлар
Камёб ҳодиса. Ҳасанбой Дўсматовга финалда укаси рақиб бўлади
АҚШ Ўзбекистонга Яқин Шарқдан аёллар ва болаларни қайтаришда кўмак бермоқчи
Отабек Умаров: «Автоулов «тонировка»си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди. Ушбу масала кўриб чиқилмоқда»
Санкцияга учраган россиялик олигарх фаррошга тўлашга пули қолмаганини айтди
Рустамжон домла Ҳамидов «йил имоми» бўлди