Кеча, 10 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида интернет кузатувчилари ўртасида ўтказилган «Йил танлови – 2020» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Диний идора масъул ходимлари, имом домлалар ва меҳмонлар қатнашди.
Танлов натижаларига кўра, «Энг обод масжид» ва «Йил имоми» йўналишлари бўйича қуйидаги кўп овоз олган номзодлар ғолиб деб топилди.
«Энг обод масжид» йўналиши:
1-ўрин. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжиди;
2-ўрин. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжиди;
3-ўрин. Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Рамазон қори» жоме масжиди.
«Йил имоми» йўналиши:
1-ўрин. Андижон вилояти Балиқчи тумани «Оққўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Рустамжон Ҳамидов;
2-ўрин. Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов;
3-ўрин. Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани «Қўчқор ота» жоме масжиди имом-хатиби Солиев Муҳаммаджон.
Тасодифий хабарлар
Янги ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти маълум қилинди
Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди
Карантинда маст ҳолда нотаниш аёлга шилқимлик қилган фарғоналик фуқаро қамоққа олинди
Уйга хуш келибсан, Хави – “Барселона”
Эрон Трампнинг калласи учун 80 млн евро ваъда қилди