Бугун, 7 март куни Европада савдолар вақтида газ нархи 1000 куб метр учун 3000 доллардан ошди, шу тариқа тарихий рекордни янгилади.
ICE биржаси маълумотларига кўра, TTF марказидаги апрель фючерсларининг нархи 1000 куб метр учун 3266 долларгача кўтарилди. 3 март куни Европада газ нархи 1000 куб метр учун 2300 доллардан ошганди.
“Газпром” маълумотларига кўра, февраль ойи охиригача Европа ерости омборларидан 47 миллиард куб метр ёки ўтган йили ғамланган газнинг 100 фоизи тортиб олинган. Қолган заҳираларнинг умумий ҳажми 29,5 фоизга баҳоланмоқда.
Россиянинг Украина бостириб кириши фонида газ ва нефть қимматлашмоқда. Бугун Brent маркали нефтнинг нархи 7 март куни 2012 йилдан бери илк бор баррелига 130 доллардан ошиб кетди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда илк бор мураккаб жигар кўчириш операцияси ўтказилди
Саккиз ёшли бола отасининг машинасини ўғринча ҳайдаб чиқиб, тезликни 180 га чиқарди...
Ўзбекистонда паспортсиз меҳмонхонага жойлашиш мумкин бўлади
Тошкентда ўқувчи мактабга автомат ва 1188 та ўқ олиб келди. Пойтахтда жиноятчилик ортгани айтилмоқда
Фарғонада ҳалок бўлган директор ўринбосарлари: улар чиндан ҳам селекторга кетишаётганмиди?