Шу пайтгача заводларда роботлар ходимлардан айро ҳолда ишлаганлар, энди эса уларни ҳамкору ҳамнафасликда меҳнат қилишга ўргатишмоқчи.
Хитойлик олимлар саноат роботларини яратиб, уларни таъсирчан датчиклар орқали ишчиларга улаш ниятида. Бу уларга махсус операциялар пайти асбоблар ёки бирор ёрдамга бўлган эҳтиёжни пайқашда ёрдам беради. Натижада меҳнат унумдорлиги ошади.
Хавфсизлик тизимлари ишчининг соғлиғини хатарга қўйса, робот қурилмаларни дарҳол блокка туширади. Робот ходимнинг кейинги ҳаракатларини башорат қила олади ва керакли ёрдамни беради. Бунда ташқи камералар ва ақлли тизимлардан фойдаланилади.
Шундай қилиб, заводда робот ишчининг ўнг қўлига айланади ва унинг фикрларини уқий олади. Бу конвейр фаолиятини ривожлантиришда муҳим омилдир.
2025 йилга бориб Хитой робот ишлаб чиқариш бўйича дунё етакчисига айланиши кутилмоқда. Айни пайт мамлакатда 10 000 ишчига 246 та робот тўғри келади. Келажакда Хитойдаги йирик заводларнинг 70 фоиздан ортиғи роботлар хизматидан фойдаланади, деган тахминлар бор.
Тасодифий хабарлар
Азага келган ўз дардини айтиб йиғлар. Эрдўған Туркия ЕИга қабул қилинмаётганидан нолиди
Ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
15 августдан нималарга рухсат берилиши маълум бўлди
Apple навбатдан ташқари тақдимот ўтказади. Унда iPhone 12 ҳам бўладими?
Дунёда мисли кўрилмаган очарчилик тўлқини бўлади