Жабрланувчи, 9-синф ўқувчиси Фарғонадаги шошилинч тиббий ёрдамининг нейрожарроҳлик бўлимига ётқизилган.
Repost хабарига кўра, 21 февраль куни Фарғонада меҳмонхона, банкет зали ва алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилувчи қатор дўконлари, ресторани бор тадбиркор ҳамда унинг 11-синфда ўқийдиган ўғли 14 ёшли ўқувчини қаттиқ калтаклаган. Тадбиркор бунга қадар Жиноят кодексининг 97- ва 164-моддалари (қотиллик, босқинчилик) билан судланган.
Ўқувчининг калтакланишига унинг тадбиркорни қизи билан ёзишмалар орқали мулоқот қилгани сабаб бўлган. Жабрланувчи Фарғонадаги шошилинч тиббий ёрдамининг нейрожарроҳлик бўлимида даволанаётгани айтилади.
Ҳолат юзасидан иш очилган, бироқ тергов жараёнлари ҳали бошланмаган.
Тасодифий хабарлар
Энди Ўзбекистонда қидирувга берилганлар Қирғизистонга қочолмайди
Россия босқинига учраган Киев Анқарага илтимос билан чиқди
Қашқадарёда солиқчилар 122 млн сўмни чўнтагига урди
Икки кунда яна 6 киши пневмония қурбони бўлди, пневмониядан даволанаётганлар сони коронавирус беморларидан кўп
Афғонистонда «Толибон» ва қаршилик кучлари ўртасида жанглар бўлмоқда