Қўқонда 10 дан ортиқ хотин-қизлар уйларида газ ва электр энергия йўқлиги сабаб шаҳар ҳокимияти олдидаги йўлни тўсишди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео тасвирда мутасаддиларга мурожаат қилинса-да, улар эшитмаётгани таъкидланган.
«Ҳокимият атрофида яшовчи аёллар ҳокимият биноси олдидаги йўлни тўсаяпти. Чунки уйларида газ, свет йўқ. Мутасадди ходимларни бир неча маротаба чақирдик, лекин улар бизни эшитишни истамади. Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик, ҳақиқатдан ҳам», – дейди видео тасвирга олган аёл.
Аёллар йўлни бўшатишни сўраган ҳайдовчиларга қарата, «уриб кетишингиз мумкин бемалол, тўйиб кетганмиз, барибир уй совуқ», дейди. Тасвир сўнггида ЙПХ хизмати автомашинаси яқинлашаётгани акс этган.
Тасодифий хабарлар
Афғонистон туманларини эгаллаётган “Толибон” баёнот билан чиқди
NAMANGANDA MO'JIZALI UY ANIQLANDI U XAQIDA BATAFSIL (video)
Қирғизистон МХДҚ Ташиевдан кейин қай томонга ўзгаради? Жапаров жавоб берди
Президент янги қарорни имзолади
Канадада рўмол ўраган ўқитувчилар ишдан бўшатилди