Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Ушбу жараёнга тонги соат 8:00 да старт берилган ва кечки соат 20:00 гача давом этади.
Ўз навбатида, президентликка номзодлар ҳам сайловда иштирок этиб, ўзлари муносиб деб топган номзодга овоз берди. Жумладан, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка кўрсатилган Алишер Қодиров турмуш ўртоғи билан Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги 116-сайлов участкасида овоз берди.
Экология партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов ҳам сайловда ўз овозини берди. У оиласи билан Тошкент шаҳрининг Янги Ҳаёт туманидаги 539-сайлов участкасига ташриф буюрди.
“Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов ҳам сайловда ўз овозини берди. У оиласи билан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 132-мактабда ташкил этилган сайлов участкасига ташриф буюрди.
Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди. Мирзиёевнинг 9 нафар оила аъзоси ҳам сайлов участкасида бўлди, сайлов ҳуқуқи эгалар овоз берди.
Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова ҳам сайловда овозини берди. У пойтахтнинг Учтепа туманидаги 116-мактабда ташкил этилган сайлов участкасига ташриф буюрди.





Тасодифий хабарлар
Россияда Қуръонни ёқиб юборган йигит 14 йилга қамалди (видео)
Қарийб 1 млрд сўмлик тақинчоқларни яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
Наманган шаҳар ҳокими Покистонда муҳим шартномалар имзоламоқда
Хушхабар! Ўзбекистонда яна 8 нафар бемор тузалди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
Хориждаги ватандошлар диққатига! Ўзбекистон яна 20 та чартер рейсни амалга оширади (+жадвал)