Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров янги тузилган Ўрта Осиё ММА конфедерацияси президенти этиб тайинланди.
Ўзбекистон ММА ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси IMMAF (Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси) таркибига киритилган.
«9 февраль куни Нур-Султонда Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси кенгашининг якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўрта Осиё ММА конфедерацияси тузилиб, унинг раҳбари этиб Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров, вице-президент лавозимларига эса Искандер Карим ва Валихан Тен тайинланди», дейилади хабарда.
Анжуман якунида Қозоғистонда биринчи марта Аралаш яккакураш бўйича Осиё чемпионати 2020 йилнинг июнь ойида ўтказилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг ноябрида Ўзбекистонда Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ташкил этилган, Отабек Умаров эса ассоциация президенти этиб сайланганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг иккинчи куёви бўлган Отабек Умаров 2019 йил мартидан буён Триатлон федерацияси раиси ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда катта лейтенантнинг ижтимоий тармоқларда тарқатган видеомурожаатига муносабат билдирилди
Душанбедаги шифохонада бирваракайига 4 нафар бемор пневмониядан вафот этди
Хакерлар бузиб кирадиган энг заиф ва ишончсиз пароллар маълум қилинди
Иссиқроқ кийининг! Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда.
Россияга исириқ олиб келган икки Ўзбекистонлик хибсга олинди