Сешанба куни техник муаммолар туфайли электр энергия экспорти кескин камайганди.
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини тўлиқ ҳажмда етказиб беришни тиклади. Бу ҳақда “Sputnik Узбекистан” хабар берди.
Сешанба куни Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси Ўзбекистон тарафдан келадиган электр энергияси 60 фоизга қисқарганини маълум қилган. Тошкент буни техник сабабларга боғлиқ эканини айтган. Маълумотларга кўра, Маржон электр станциясида техник муаммолар вужудга келган.
Электр етказиб беришдаги узилишлар Афғонистоннинг 16 вилоятига таъсир қилган. DABS’нинг маълум қилишича, 13 январдан бошлаб импорт ҳажми тўла тикланди.
Тасодифий хабарлар
Президент академик Саъдуллаевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Жарқўрғонда суд ходимининг калтакланиши бўйича очилган жиноят иши тугатилди
Ерда 7 кунлик кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда
2021 йилда неча киши ис гази ва портлашдан ўлгани маълум бўлди
Kаналдан олиб чиқилган Tico’дан рулга занжир билан боғланган 34 ёшли ҳайдовчининг мурдаси топилди