Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Саудия Арабистонига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда хабар берди.
Маълум бўлишича, 17-18 август кунлари Шавкат Мирзиёев Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради.Бу охирги 30 йил ичида давлат раҳбарининг ушбу мамлакатга илк ташрифи.
Ташриф дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Алоҳида эътибор “яшил иқтисодиёт”, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, инновациялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига қаратилади. Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, давлат раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Шу билан бирга Президент Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда Қаровсиз қолдирилган автомашинадан пул ва буюмларни ўғирлаган шахс қўлга олинди.
Украинада урушнинг еттинчи куни қандай ўтди? (фоторепортаж)
Бразилия Россия билан атом сувости кемаси қуриши мумкин
Мирзиёев Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди
ИШИД етакчиси қандай йўқ қилинди? Янги тафсилотлар ошкор бўлди