Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган вилоятнинг собиқ прокурори Акмалхўжа Мавлоновнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, иззат-икром билан кузатилди.

Жаҳонгир Ҳотамов 2016—2017-йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017—2018-йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.

У 2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.

Наманган вилояти ҳокимлиги вилоят прокурори Жаҳонгир Жўраевич Ҳотамовга фаолиятида муваффақиятлар тилайди.

Тасодифий хабарлар
Метан газ нархи бўйича эътирозлардан сўнг рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади
Коронавирус инфекциясига қарши вакцина қачон тайёр бўлади?
Экранларда кўринмай қолган машҳур ўзбек актрисалари ҳозир қаерда? (видео)
Алексей Навальнийга ҳукм ўқилди
Ўзбекистонда январь ойида қанча туғилиш қайд этилди?