Россия Президенти Владимир Путин мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги махсус чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.
Президент Путин йил охиригача рўйхати ҳукумат томонидан белгиланадиган айрим маҳсулот ва хомашёни республикадан ташқарига олиб чиқиш ва олиб киришни тақиқлаш бўйича топшириқ берди.
“Саноат хавфсизлиги ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида... 2022 йил 31 декабрга қадар қуйидаги махсус иқтисодий чора-тадбирлар қўлланилишини таъминлашга қарор қиламан”, дейилади ҳужжатда.
Фармонга кўра, чекловлар россияликлар, хорижликлар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ёки мамлакатдан олиб чиқиладиган товарлар ва хомашёларга таъсир қилмайди.
Президент, шунингдек, ҳукуматга икки кун ичида ушбу (рўйхат ҳам ҳукумат томонидан шакллантирилади) товарларни олиб чиқиш тақиқланадиган хорижий давлатлар рўйхатини аниқлашни топширди.
Тасодифий хабарлар
Дунёдаги энг шафқатсиз 10 та қамоқхонани биласизми?
Иссиқроқ кийининг! Ҳафта давомида совуқ об-ҳаво кузатилади
Водий вилоятларида электр энергияси узилиши ҳақидаги гаплар рад этилди
Хитойда илк бор инсонга чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди
“Open budget”нинг 2-мавсуми бошланди