Энди ўзбекистонликлар хорижга чиқишга тақиқни телефон орқали билиб олишлари мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, беш турдаги давлат хизматидан мобил алоқа орқали USSD сўрови ёрдамида фойдаланиш имконияти яратилган.
Қуйидаги хизматлардан бир телефон тугмаси орқали фойдаланиш мумкин:
• боғчага навбат;
• ижро ҳужжати бўйича қарз;
• кадастр объектига тақиқ;
• хорижга чиқиш тақиқи;
• тадбиркорлар маълумоти.
Бу маълумотларини автоматик тарзда, навбатсиз ва аризасиз олиш мумкин. Бунинг учун телефон орқали *1148# USSD сўровини юбориш ва менюдан керакли хизмат турини танлаш кифоя. Сўров нархи 49 сўмни ташкил этади.
Хизмат ҳозирда синов тариқасида йўлга қўйилган. Хизматлар сони босқичма-босқич ошириб борилади.
Тасодифий хабарлар
1 сентябрдан барча давлат боғчаларига тўлов нархи қимматлашади
Коронавирус Ўзбекистонга кириб келиши мумкинми?
Ярим йилда 6 нафар мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган – вазирлик
Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин чоралари яна кучайтирилиши мумкинми?
Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси панжаралари олиб ташланди. Ўрнига дарахтлар экилади