Боғча директорига интизомий жазо чоралари қўлланди.
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 17-сонли мактабгача таълим муассасасида болалар полда ухлаб ётгани акс этган видеоматериал тарқалганди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, мазкур муассасада қисқа муддатли гуруҳлар мавжуд бўлиб, уларда болалар бир неча соат давомида шуғулланишади ва кундузги уйқу режаси жорий қилинмаган. Ҳолат юзага келган куни бундай гуруҳлардаги 12 нафар тарбияланувчи ота-оналари вақтида олиб кета олмагани боис боғчада қолиб кетган, кутиш жараёнида эса улар ухлаб қолган.
Вазирлик мазкур муассасада аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берган. Шунингдек, боғча директорига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Тасодифий хабарлар
ИИВ Тошкентда метросига ўзини ташлаган маст аёл воқеаси юзасидан изоҳ берди
YouTube тармоғи дизлайклар сонини ҳисоблашни тўхтатди
Ака ўгай укаларини чопиб ташлади. Укалардан бири вафот этди
Мактабларда ремонт учун пул йиғилиши тўғрими?
Наманганда қулоқчин тақиб юрган йигитни поезд уриб кетди