Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ижтимоий тармоқда “Тошкентда уйқудаги ГАИ” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича маълумот берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган хизмат текширувига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Жўрақулов хизмат фаолияти давомида интизомий жазоланганлиги, якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилганлигига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармай, хизмат давомида турли номақбул ҳаракатлари, масъулиятсизлиги сабаб Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузган.
Шу учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом”нинг 144-банди, “к” кичик бандига (ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги) мувофиқ ички ишлар органларидан бўшатилиши, шунингдек, ушбу ходимнинг бевосита командирлари интизомий жазоланиши бўйича хулоса қилинди.
Тасодифий хабарлар
Ўн иккинчи ўлим: Сурхондарёда коронавирус аниқланган ҳайдовчи вафот этди
Бухорода маст қудалар 3 ёшли қизалоқ ўлимига сабабчи бўлди
Сабр тугади: Россия ва Туркия доллардан воз кечди
Наманганлик фуқарони Умра сафарига жўнатишни ваъда қилган фуқарога жиноий иш қўзғатилди
КХДРда илк бор севги ҳақида сериал намойиш этилди