Кеча, 27 ноябрь куни Португалия U-17 терма жамоаси Қатарда ўтган 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. 48 мамлакат иштирок этган турнир финалида португалиялик ўсмирлар Австрияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақада зафар қучди.
Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. Португалияга ғалаба келтирган голни ўйиннинг 32-дақиқасида “Бенфика” клуби тарбияланувчиси Анизиу Кабрал киритди ва шу тариқа 20-марта ташкил этилган ушбу кичик мундиалда Португалияга 17 ёш тоифасидаги биринчи тарихий чемпионликни тақдим этди.
Турнир эса FIFA томонидан иштирокчилар сони кенгайтирилган ва энди ҳар йили ўтказиладиган форматга ўтказилди. Қатар ушбу ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатига навбатдаги тўрт йил давомида ҳам мезбонлик қилади.
Шунингдек, Доҳадаги учинчи ўрин учун баҳсда Италия U-17 терма жамоаси Бразилия U-17 билан 0:0 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтиларда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоасини мусобақадан чиқариб юборган европаликлар турнирни бронза медаллари билан якунлади.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори қабул қилинди
Тошкентда Lacetti 6 пиёдани уриб юборди, 2 киши вафот этди
“Сиз тераётган рақам хизмат доирасида” ёхуд мобил телефон одоблари
Сенат янги қарор тасдиқлади: Янги Наманган тумани ташкил этилди
Андижонда Хитойдан келган талаба коронавирусдан гумонланиб шифохонага ётқизилди