Навоий шаҳрида қурилишда ишлаётган ука пул талашиб, акасини кетмон билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда “Yangi davr” кўрсатувида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, самарқандлик ака-ука Навоий шаҳридаги қурилишда ишлаётган бўлган. Тўсатдан улар орасида 12 миллион сўм пул сабаб келишмовчилик келиб чиққан. Жаҳл устида ука кетмон билан акасинингнинг бош қисмига уриши оқибатида жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, жанжал келиб чиққанда ҳар икки шахс ҳам маст ҳолда бўлган.
Маълумот ўрнида, аканинг бир нафар, уканинг эса икки нафар фарзанди бор.
Ҳозирда укага нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам ҳаво жуда иссиқ бўлади
Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди
Тошкентдаги масжиддан 5400 доллар ўғирланди
Шавкат Мирзиёев эртага Қорақалпоғистонга боради
Италияда коронавирус қурбонлари сони Хитойдан ҳам ошиб кетди