Тошкент вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил боғ ташкил этиш мақсадида ҳокимлик биноси атрофидаги панжаралар олиб ташланди. Уларнинг ўрнига дарахт кўчатлари экилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси атрофини ўраб турган панжаралар олиб ташланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Нурафшон шаҳрида истиқомат қилаётган аҳоли ҳамда меҳмонларнинг мазмунли дам олишлари учун бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, вилоят ҳокимлиги биносига ёндош ҳудудда жойлашган «Амфитеатр» биносини қайта таъмирлаш ҳамда атрофида кўнгилочар масканларни ташкил этиш юзасидан амалий ишлар давом этяпти.
Шунингдек, мазкур ҳудудда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил боғ ташкил этиш мақсадида ҳокимлик биноси атрофидаги панжаралар олиб ташланиб, ўрнига дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилади.
Маълумот учун, мазкур лойиҳанинг ишга тушиш вақти 2022 йилга мўлжалланган. Боғ ва «Амфитеатр» биноси тўлиқ фойдаланишга топширилгач, 150 та иш ўрни яратилади.
Маълумот учун, шу йилнинг август ойида Зоир Мирзаев Қашқадарёдаги маҳаллий ҳокимликлар ва давлат ташкилотлари панжара билан ўраб олинганини танқид қилгани ортидан вилоятдаги айрим туман ҳокимликлари панжараларни олиб ташланганди.
Тасодифий хабарлар
Хушхабар! Хотин-қизларга таълим кредитлари ажратилади
Туркиядан Ўзбекистонга келган 37 кишида коронавирус аниқланди
Карантин вақти контрактни тўламаганлар ўқишдан четлатилмайди - вазирлик
Бугун ўйин: Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашувлари статистикаси
❗️Сўнгги соатларда яна деярли 300 кишида коронавирус аниқланди