Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 20,4 млрд сўм сарфланган Урганч шаҳридаги “Перинатал марказини қайта таъмирлаш” объектини фойдаланишга қабул қилиш бўйича ҳудудий давлат комиссияси раисини ўзгартирди.
Вилоят ҳокими қарори билан Урганч шаҳридаги “Перинатал марказини қайта таъмирлаш” объектини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси раиси Б.Қурбонов билан бош пудратчи ташкилот раҳбари ўртасида аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжуд бўлганлиги сабабли, ушбу объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳудудий давлат комиссияси раиси қилиб, Урганч шаҳар ҳокими О.Холбоев белгиланди.
Давлат комиссияси (О.Холбоев)га белгиланган тартибда объектни ўрганиб чиқиш, далолатномаларни расмийлаштириш ва вилоят ҳокимлигига тегишли қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Маълумот учун, Урганч шаҳридаги Перинатал марказини қайта таъмирлаш учун 20,4 млрд сўм ажратилган. Давлат буюртмаси учун ўтказилган тендерда эса тендер комиссияси раиси Б.Қурбоновнинг укасига тегишли компания ғалаба қозонган.
Тасодифий хабарлар
5 июлдан автомобиллар ҳаракати яна чекланади
Чорсудаги ИИБ, Миллий гвардия ва фуқаро ўртасидаги тортишув юзасидан муносабат
АҚШ Россияга қарши иқтисодий уруш олиб бормоқда – Песков
Петербургда ўзбекистонлик аёл фарзандини тириклайин кўммоқчи бўлди
“Қамчиқ” довони ёпилди. Фуқароларни эвакуация қилиш учун махсус поезд рейслари йўлга қўйилди