Рейтингда дунёнинг топ-20 брендлари санаб ўтилди. Сўнгги бир неча йил давомида молиявий бозорларда сезиларни даражада ўзгаришлар кузатилган бўлса-да, дунё брендлари барқарор ўсиб боришда давом этди.
Дунё бўйича 2022 йилда Best Global Brands’нинг ўртача бренд қиймати 3 триллион доллардан ошди.
Бу ҳақда Interbrand сайти ҳабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил брендлар қийматининг энг тез ўсиши кузатилди. Бу ўз навбатида компания брендининг иқтисодий муваффақиятига қўшган ҳиссасини кўрсатди. Сўнгги бир неча йил ичида молиявий бозорларда сезиларли тебранишлар кузатилган бўлса-да, дунёдаги энг кучли брендларнинг қиймати барқарор равишда ўсиб борди.
Apple дунё бўйича (топ-20) рейтингида етакчилик қилмоқда.
1. Apple — 482,2 миллиард доллар;
2. Microsoft — 278,3 миллиард доллар;
3. Amazon — 274,8 миллиард доллар;
4. Google — 251,75 миллиард доллар;
5. Samsung — 87,7 миллиард доллар;
6. Toyota — 59,76 миллиард доллар;
7. Coca-Cola — 57,5 миллиард доллар;
8. Mercedes-Benz — 56,1 миллиард доллар;
9. Disney — 50,3 миллиард доллар;
10. Nike — 50,29 миллиард доллар;
11. McDonald’s — 48,6 миллиард доллар;
12. Tesla — 48 миллиард доллар;
13. BMW — 46,3 миллиард доллар;
14. Louis Vuitton — 44,5 миллиард доллар;
15. Cisco — 41,3 миллиард доллар;
16. Instagram — 36,5 миллиард доллар;
17. Facebook — 34,5 миллиард доллар;
18. IBM — 34,2 миллиард доллар;
19. Intel — 32,9 миллиард доллар;
20. SAP — 31,5миллиард доллар.
Шунингдек, энг яхши ўнта брендда экспоненциал ўсишни ва "супер лига" пайдо бўлишини кўриш мумкин. Ажойиб тажриба ва кучли яхлитликка асосланган ушбу компаниялар мижозлар ҳаётидаги улушини, бренд қиймати ва бозор капиталлашувини ошириб, бир неча йўналишда ҳаракат қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
29-ўлим. 77 яшар аёл коронавирусдан вафот этди
Ўзбекистонда қимматбаҳо автомобиллар импорти учун имтиёзлар бекор қилинади
Косонсой туман ИИБга бошлиқ тайинланди
Британия разведкаси "Вагнер" нинг янги ҳомийси ким бўлишини айтди
Телеграмда “Жиҳодчилар” оқими фаол аъзосининг маърузаларини тарқатган қўқонлик йигитга жазо тайинланди