Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги Газли шаҳарчаси шимолида охирги ярим йил давомида кузатилган меъёрдан уч баравар кўп ёғингарчилик натижасида катта сув ҳавзаси шаклланди. Бу ҳақда Экологик партия хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу сув ҳавзаси илгари сувсиз бўлган “Шўрбулоқ” ҳудудида пайдо бўлган. Ҳозирги кунда унинг умумий майдони тахминан 80 квадрат километрни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич Бухоро шаҳри ва Чорвоқ сув омбори ҳажми билан қиёсланганда сезиларли даражада катталиги билан ажралиб туради.
Мутахассиснинг маълум қилишича, ҳудуддаги сувнинг тўпланишига табиий ёғингарчиликдан ташқари Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилган тадбирлар ҳам таъсир кўрсатган. Хусусан, балиқчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида кичик каналлар қазилиб, атроф ҳудудлардаги сизот сувлари ушбу кўлга йўналтирилган. Сув оқими эса умумий ҳисобда 126 километрлик коллектор канали орқали келиб тушмоқда.


Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудудида умумий ҳисобда 500 дан ортиқ кўл мавжуд. Бироқ уларнинг катта қисми майда, мавсумий (баҳорда тўлиб, ёзда қурийдиган) ёки тоғли ҳудудларда жойлашган кичик кўллардир. Мамлакатдаги кўлларнинг аксарияти сунъий равишда (сув омборлари ва ташлама кўллар сифатида) ҳосил бўлган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон ички ҳудудидаги энг йирик сув ҳавзаси Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳисобланади. У Жиззах ва Навоий вилоятлари маҳаллий чўл ҳудудларида жойлашган бўлиб, учта шўр кўлни (Айдаркўл, Арнасой ва Тузкон) ўз ичига олади. Умумий майдони тахминан 3500-4000 километр квадрат атрофида.
Тасодифий хабарлар
Наманганда эрининг машинасини бошқарган аёл ЙПХ ходимини уриб юбориб, қочиб кетди
“Умра” тадбирини лицензиясиз ташкил этган турфирмалар жаримага тортилди
Қўқон ҳокимининг пора билан ушланган биринчи “зам”и 5,5 йилга қамалди
Мессининг уч боласи етим қолиши мумкин
Алишер Усмонов ўзига нисбатан санкцияларга муносабат билдирди