Синоптиклар қишнинг сўнгги ойида қандай об-ҳаво кутишини маълум қилди.
Февраль ойининг биринчи ўн кунлигида ҳарорат асосан кечалари 0...+5 даража илиқ, баъзи жойларда -2 даража совуқ, кундуз кунлари +3...+8 даража илиқ, баъзи жойларда +10...+12 даража илиқ, шимолда кечалари -3...-8 даража совуқ, кундуз кунлари +2...+7 даража илиқ атрофида бўлади.
Ўн кунлик нисбатан ёғингарчиликка бой бўлади. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда қорга айланиши билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Кейинчалик, февраль ойининг охиригача ҳарорат кечалари +2...+7 даража илиқдан 0...-5 даража совуқ, кундуз кунлари +2...+7 даража илиқдан +12...+17 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Aйрим кунларда республиканинг баъзи жойларида қор ва ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши мумкин
1 ноябрдан нималар ўзгаради? Оширилаётган маошлар ва бекор бўлаётган имтиёзлар…
Фаст-фуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг ичаги олиб ташланди
Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар Сизлар учун ажойиб янгилик!
«UzAuto Motors» бюджетга ярим триллион сўм тўламагани маълум бўлди