Таиландда қояга кўтарилиш тақиқланганига қарамай, шаршара ёнида суратга тушиш учун баландликка кўтарилган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Нilight Кapook нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 22 ёшли ўзбекистонлик Абдуллоҳ Соипов Таиланд жанубидаги шаршара ёнида тик жарликдан қулаб вафот этди.

Жабрланувчининг дўстлари зудлик билан қутқарувчилар ва шифокорлар гуруҳини чақиришди, аммо йигит бош қисмидан олган оғир жароҳат туфайли вафот этди.
Марҳумнинг паспорти текширилгандан сўнг, у Пхукетдаги Пранта Ханви фондида кўнгилли сифатида фаолият юритгани ва 2020 йил 25 ноябргача амал қиладиган тегишли визага эга бўлгани аниқланди. Айни пайтда унинг ҳамкасблари ва дўстлари полиция томонидан сўроқ қилинмоқда. Марҳумнинг жасади ўлимнинг ҳақиқий сабабини аниқлаш учун Ранонг касалхонасига юборилган.
Воқеа тўғрисида Таиланддаги Ўзбекистон элчихонасига хабар берилган, деб ёзади нашр.
Тасодифий хабарлар
Россияда оғир аҳвола қолган 7 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Зеленский кузда “тинчлик формуласи” бўйича саммит ўтказилишидан умидвор
Наманган ҳокимининг собиқ ўринбосари ЙТҲда вафот этди
«Ўзбекнефтгаз» масъуллари 297 млн сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилгани аниқланди
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги барча рақиблари маълум бўлди