Бир кунда тўрт-бештадан кўп мандарин ейиш мумкин эмас. Бу ҳақда диетолог Надежда Цапкина маълумот берди.
Унинг таъкидлашича, бу мева кальций, магний, калий, D, K ва B витаминларининг ажойиб манбаидир. Ундаги клетчатка ошқозон-ичак трактининг нормаллашишига ёрдам беради ва С витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
“Фитонцидлар ва эфир мойлари билан биргаликда цитрус мевалари вирусларга қарши курашда ёрдам беради. Биофлавоноидлар ва антиоксидант бета-каротин мавжудлиги саратон касаллигининг шаклланишига тўсқинлик қилади”, дейилган манбада.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, мандаринларни тез-тез истеъмол қилиш жигар муаммоларига олиб келиши мумкин, чунки кунига фруктоза нормаси 40 граммдан ошмайди.
У кунига тўрт-бештадан кўп мандарин истеъмол қилмасликни тавсия қилади.
“Мумкин бўлган аллергик реакция ҳақида унутмаслик керак. Гастрит билан оғриган одамлар ҳам эҳтиёт бўлишлари керак, чунки мандаринлар ичак ва ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилиши мумкин”, деган диетолог.
Тасодифий хабарлар
Brabus дунёдаги энг тезюрар кроссоверни тақдим этди
Андижонда ҳарбий қисмни кузатаётган шубҳали шахс қўлга олинди
Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни қандай енгиш кераклигини айтди
Тошкентда ИИВ ходимлари икки фуқарони калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди (ВИДЕО)
Британия ҳукумати Афғон халқи учун хайрия ташкилотларига икки баравар кўп ёрдам бермоқда