Ўзбекистондаги энг «қиммат» актёрларнинг бир кунлик гонорари маълум бўлди

Ўзбекистондаги энг «қиммат» актёрларнинг бир кунлик гонорари маълум бўлди

Ўзбек актёрлари орасида кимлар кўп гонорарга лойиқ кўрилади?

Ҳозирги кунда ўзбек киносидаги энг қиммат актёр Жавоҳир Зокиров ҳисобланади. Унинг бир ижодий куни 500 АҚШ долларига баҳоланади. Аммо актёрни ролга кўндириш, у билан ҳамкорлик қилиш осон эмас. Ижодкорнинг ўзига хос феъл-атвори ва принциплари бор.

Кейинги ўринни Бобур Йўлдошев банд этган. Унинг кунлик гонорар миқдори 400-500 АҚШ долларини ташкил этади. У билан ишлаш у қадар қийин эмас. У суфлёрга зарурат туғилмаслиги учун сценарийни ёд олади ва суратга олиш майдончасига ўз вақтида келади.

Йигитали Мамажоновни одатда жанг саҳналари бор фильмларга таклиф этишади. Чунки у яхши актёр бўлиши билан бирга, каскадёрлик вазифасини ҳам бажара олади. Шу боис унинг гонорари у қадар кам эмас: кунига 300-400 АҚШ долларини ташкил этади.

Комик актёр Муҳаммадисо Абдулҳаиров суратга тушган фильмлар ўз томошабинини топади. Шу боис ижодкор меҳнатига яраша ҳақ беришларини сўраб, кунлик гонорарини 300 АҚШ доллари этиб белгилаган.

Ўзбек киноларида анча камнамо бўлиб қолган актёр Адиз Ражабов қирғиз ва япон киноижодкорлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бундан ташқари, айни кунларда «Қора қути» номли сериалда ҳам суратга тушмоқда. Унинг кунлик гонорари 200-300 АҚШ долларини ташкил этади.

×