Олий Мажлиснинг уч нафар депутати йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид айрим жавобгарлик чораларини енгиллаштиришни таклиф этмоқда.
Kun.uzнинг хабар беришича, депутатлар – Э.Салихов, Ф.Ашматов ва К.Тожиев ишлаб чиққан қонун лойиҳасида қуйидаги таклифлар илгари сурилган:
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим турдаги қоидабузарликларга нисбатан базавий ҳисоблашнинг «энг кам» ва «энг кўп» миқдорда белгиланган жарималарнинг минимал даражасини қўллаш;
- такроран содир этилган баъзи ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарималар миқдорини камайтириш;
- айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарималар миқдорини оқибатидан келиб чиққан ҳолда белгилаш.
Бундан ташқари, ҳукуматнинг айрим қарорларига ҳам қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда:
- автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, республиканинг исталган ҳудудида техник кўрикдан ўтказишга рухсат бериш;
- ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш жараёнларида инсон омилини камайтиришга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
- ҳайдовчилик гувоҳномаларини йўқотган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) шахсларга дубликат бериш тартибини соддалаштириш.
Ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритилиб, сиёсий партиялар фракциялари муҳокамаларидан сўнг, Қонунчилик палатаси ялпи мажлисларида уч ўқишда кўриб чиқилади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда кислород берувчи аппаратлар, ПЗР-тест, МСКТ бор клиникаларда онлайн навбатни ташкил қилувчи Telegram-бот ишга туширилди
Рамзан Қодировнинг танқидчиси Тумсо Абдураҳмонов ўлгани рад этилди
Шанба ва якшанба кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Қашқадарёда ЙПХ ходими камера кўтарган оломон қуршовида қолиб кетди. Ходим жаримага тортилган (видео)
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир раҳбар бугунги кунда фуқароларнинг соғлигини сақлаб қолишдан муҳим вазифаси йўқлигини англаши шарт