Мактабларда болалар хавфсизлиги ҳамда турли пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ айрим чекловлар жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасига Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмас.
Шу муносабат билан, вазирлик томонидан умумтаълим мактабларида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар тақиқланди:
• юқори синф ўқувчилари иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш;
• байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли ҳил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;
• мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш (ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар бундан мустасно).
Истисно тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига синф раҳбари ҳамда ота-оналар иштирокида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўз синф хоналарида, дарс машғулотларига ҳалақит бермаган ҳолда байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда мактаб ҳовлисида янги йил арчасини безатишга рухсат берилган.
Эслатиб ўтамиз, мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор ким билан мулоқот қилганини кўрсатувчи мобил илова жорий этилади
Тўра Боболовнинг қарори бекор бўлди
Макгрегорнинг қовоқхонасига хужум уюштирилди
«...Ҳатто янги келин-куёв ҳам коронавирусга чалинган» (видео)
Россия дунёга, жумладан Ўзбекистонга АҚШ ҳақида мурожаат юбормоқчи