Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги жорий йилнинг 3 июль кунидан бошлаб умра зиёратлари учун электрон визалар бериш бошланганини билдирди.
Ҳаж ва Умра вазирлигининг муқаддас ерларни зиёрат қилувчи мусулмонлар сонини кўпайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларига эътибор қаратилаётган хабарда, Зиёратга номзодлар ва умра зиёратчиларининг ишини енгиллаштириш мақсадида жорий этилган “Nusuk” иловаси орқали электрон визага мурожаат қилиш мумкинлиги айтилган.
Қайд этилишича, Маккага умра зиёратини қилиш ва Мадинадаги Масжид ан-Набавийни зиёрат қилиш учун барча давлатлардан мурожаат қилиш, умра визаси олган зиёратчилар муқаддас зиёратни жорий йилнинг 19 июлидан амалга оширишлари мумкин.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги бу йил 150 давлатдан 1 миллион 845 минг киши зиёратга борганини маълум қилган.
Тасодифий хабарлар
Коллеж ва техникумлар учун контракт нархлари белгиланди
Дунёнинг энг бой одамларидан бири ҳуштак сотишга тушди
Қозоғистон Россия билан тенгеда ҳисоб-китоб қилишга тайёр
“Ким зўр: репетиторми ёки мактаб ўқитувчиси?"
Наманган ва Тошкентда қор ёғиши, ҳаво ҳарорати эса -8 даража совиши кутилмоқда