Давлат хавфсизлик хизмати муқаддас Қуръон китобининг нодир нусхасини мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйди.
Хабарда айтилишига кўра, бухоролик Фаррух Шарапов исмли 49 ёшли фуқаро ноёб “Қуръон” китобини сотиш вақти қўлга олинди. Шарапов ушбу китобни 150 минг долларга Қирғизистон фуқаросига сотмоқчи бўлган.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг экспертиза хулосасига кўра, XVI асрда қўлёзма шаклида битилган ушбу «Қуръони Карим» уста ҳаттот Мулла Юсуф Саххоф томонидан китоб шаклига келтирилган ва тахминан XIX аср охири ва XX аср бошларида қайта реставрация қилинган.
Мутахассислар фикрига кўра, ушбу қўлёзма Самарқанд ҳаттотлик мактаби услубида ёзилган, қарийб 5 асрлик тарихга эга, саҳифаларига олтин суви юритилган, беназир китоб бўлиб, унинг тахминий қиймати 1 миллиард 880 миллион сўм(200 000$)га тенг.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу нодир Қуръон китоби тарихий, илмий ва бадиий қийматга эга бўлганлиги боис, республикамиз ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши таъқиқланган китоблар сирасига киради. Эндиликда у Ўзбекистон тарихи давлат музейига топширилади.
Тасодифий хабарлар
1 октябрдан “Мобил қуллик” бекор қилинади
Foto: Farg‘onadagi maktabda 1-sinf o‘quvchilariga polda dars o‘tilmoqda. Partalarni DTM olib ketgan
Spark ва тез ёрдам машинаси ўзаро тўқнашди: қурбон бор
Instagram’га янги функция қўшилди
Толибоннинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди