Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров ижтимоий тармоқларда тарқатилувчи рекламадан қай тартибда солиқ тўланиши бўйича тушунтириш берди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида даромад топувчи ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс солиқ тўловчи ҳисобланади. Хусусан, реклама қилиб даромад топган жисмоний шахслар даромадларидан 12 фоиз миқдорида даромад солиғи тўлашади. Тўланган солиқлар тўлалигича давлат бюджетига тушади.
«Шу билан бирга, айрим фаолият турлари Солиқ кодексига мувофиқ даромад солиғидан озод қилинган. 2020 йил 8 июндаги президент қарорига асосан, ўзини-ўзи банд қиладиган шахслар ахборот коммуникация соҳасида хизмат кўрсатиш – ижтимоий тармоқлардаги фаолият (ижтимоий тармоқларда хизматларни илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори) тури бўйича рўйхатдан ўтган бўлса, даромадлари жами даромадлари таркибига киритилмаслиги учун даромад солиғидан озод қилинади.
Бунда меҳнат стажига эга бўлиш ва кейинчалик ёшга доир пенсия олишлари учун 2020 йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи (111,5 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш лозим бўлади», деди Назаров АОКА штабидаги брифингда.
Тасодифий хабарлар
Андижонда ишга киритиб қўйишни ваъда қилган ФВБ ходими ушланди
Президент фармони: 541 нафар шахс афв этилди
Наманганнинг янги ҳокими эскисини тўн кийдириб жўнатди (фото)
Роналду Instagram'да рекорд ўрнатди
Вилоят прокурори Тўрақўрғонда криминоген вазият ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб вазифалар билан танишди