Судан ғарбидаги Дарфур минтақасида жорий йилнинг октябрь ойидан бери давом этаётган қуролли тўқнашувлар оқибатида ҳозиргача 199 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Судан Тиббиёт қўмитаси берган маълумотга кўра, қабилалараро тўқнашувлар Ғарбий Дарфур, Марказий Дарфур ва Жанубий Дарфур провинцияларида содир бўлмоқда.
Қўмита минтақадаги шифохоналарда ўлим ҳолатларининг фақат расмий сони қайд этилгани, қурбонларнинг ҳақиқий сони эса бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Ташкилотнинг қайд этишича, ўлганларнинг бир қисмини хавфсизлик нуқтаи назаридан тўқнашув майдонидан олиб чиқиб бўлмайди.
Дарфур можароси Суданнинг Дарфур минтақасидаги миллатлараро можаро бўлиб, марказий ҳукумат, ҳукуматпараст араб “Жанжавид” гуруҳлари ва маҳаллий негроидлар исёнчи гуруҳлари ўртасидаги қуролли тўқнашув ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Инсоният илк маротаба Қуёшни «ушлаб кўрди»
Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди
Ўзбекистонда доллар курси ўсиши қачонгача давом этади? Иқтисодчи фикри
Сирдарёда тошқин: 11,5 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинди
Кремль 2024 йилги президентлик сайловга тайёргарлик бошлади