Россия Меҳнат вазирлиги Ўзбекистондан қурувчиларни Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича 2021 йилда бошланган тажриба лойиҳасини тўхтатишни таклиф қилмоқда. Тегишли ҳукумат қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари федерал порталида жойлаштирилган.
Лойиҳага кўра, ҳукуматнинг 2021 йил 6 октябрдаги қарори тўхтатилади.
Лойиҳа Ўзбекистондан мамлакатга 10 000 қурувчини жалб қилишни ўз ичига олган. Шу билан бирга, улар ковидга қарши эмланишлари ёки касалликни ўтказганини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари керак эди.
Россия Федерацияси Қурилиш вазирлиги раҳбари ўринбосари Никита Стасишиннинг тушунтиришича, лойиҳа санитария-эпидемиология хавфсизлигини таъминлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларини жалб қилиш бўйича аниқ амалий қадамларга ўтиш имконини беради. Нафақат уй-жой, балки йирик инфратузилма лойиҳаларини ҳам қуриш учун меҳнат ресурсларини жалб қилиш режалаштирилган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда автомобилларда монитордан фойдаланишга рухсат бериш таклиф қилинди
ЙПХ ходими «каттакон»нинг буйруғи билан жаримага тушган «Малибу»ни қўйиб юборди. Хўш?
Ўзбекистонлик бўлиши мумкин — Истанбул соҳилида номаълум шахснинг жасади топилди
Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ўз фаолиятини 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошлади
Олий суд биносида 66 ёшли фуқаро вафот этди