Ўзгидромет 4 январ, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечқурун ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –1...–3, кундузи +3...+5 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8, кундузи +1...+6 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5, кундузи +1...+6 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5, кундузи +1...+6 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5...–10, кундузи –3...+2 даража бўлади.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди
Жаҳон чемпионлигига асосий даъвогар номи маълум бўлди
Эркак онасига ёрдам бериш учун келган тез ёрдам ходимини калтаклади
“Барон” раҳбари ва “Коля Қирғиз”га алоқадор 3 киши қўлга олинди
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайти хакерлар ҳужумига учради