Когон шаҳридаги 9-мактаб ҳожатхонасида ўқувчилар учун дарс ўтилаётгани ҳақидаги хабар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган.
ХТБ хабарига кўра, бундан бир ойча аввал ҳожатхоналардан бири ўқувчилар билан алоҳида, синфдан ташқари машғулотларда фойдаланиш учун реконструкция қилинган. 13 декабрь куни бу хонада 9-синф ўқувчиларидан ўзбек тили ўқитувчиси раҳбарлигида ўзбек тилидан назорат иши олинган.
Тарқалган бошқа суратлардаги ҳожатхона ва ювиниш хоналаридан йиллар давомида фойдаланилмаган ва ёпиб қўйилган.
Мактаб 1986 йилда қурилган бўлиб, 2013 йилда капитал таъмирдан чиқарилган. 3 қаватли бинода ҳар бир қаватида ҳожатхона лойиҳалаштирилган бўлса-да, барча қаватларда ҳожатхона йўқ.
Мактаб ҳожатхонаси 1-қаватда жойлашган ва ҳамиша шу ҳожатхонадан фойдаланиб келинади.
Тасодифий хабарлар
Бухорода ўзаро жанжаллашаётган аёллардан бири бошқасини «Spark»да босиб кетди — видео
Дубайда куб шаклдаги замонавий масжид очилди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси огоҳлантириш билан чиқди
Ангрендан келиб Наманганда ўғрилик қилган 16 ёшли қиз устидан ҳукм ўқилди
ЖССТ парранда гриппининг одамларга юқиш хавфи юқорилигидан огоҳлантирди