Гебрейесуснинг сўзларига кўра, “омикрон” билан боғлиқ оғир ҳолатлар бўлмаса-да, касаллик юқтиришлар сони мунтазам ўсиб бормоқда, бу шифохоналарнинг тўлиб кетишига олиб келиши мумкин.
“Омикрон” штамми билан боғлиқ ҳолатлар дунёнинг 77 мамлакатида қайд этилди, деб маълум қилди ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.
“Омикрон” кўплаб мамлакатларга кириб борган, лекин ҳали аниқланмаган бўлиши мумкин”, деди Гебрейесус.
Унинг қўшимча қилишича, “омикрон” билан боғлиқ оғир ҳолатлар бўлмаса-да, касаллик юқтиришлар сони мунтазам ўсиб бормоқда, бу шифохоналарнинг тўлиб кетишига олиб келиши мумкин.
“Омикрон” штамми ноябрда аниқланганди. Мутахассислар унинг жуда тез тарқалиши ва кўплаб мутацияларга эгалигини маълум қилган.
Тасодифий хабарлар
Телеграм мукофот пули 200 минг доллар бўлган танлов эълон қилди
ИИББ Тошкентдаги безорилар тўқнашувига изоҳ берди (видео)
Netflix Амир Темур ҳақида фильм суратга олди
1 январдан бошлаб тарихдаги энг йирик савдо келишуви кучга кирди
Афғонистонда ёлғиз саёҳат қилган ҳиндистонлик аёл ҳибсга олинди