Эндиликда Божхона институти курсантлари 2-курсда бир ой, 3-курсда уч ой ва 4-курсда олти ой божхона постларида амалиёт ўтайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтди.
Йиғилишда божхона тизимида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни кучайтириш вазифаси қўйилди. Шу сабаб, эндиликда Божхона институти курсантлари 2-курсда бир ой, 3-курсда уч ой ва 4-курсда олти ой божхона постларида амалиёт ўтайди.
Шунингдек, институтда божхона ходимлари ва курсантларга хорижий тилларни ўргатиш, уларнинг маданияти, савияси, IT кўникмаларини тизимли ошириш кераклиги қайд этилди.
Шунингдек, институтда стандартлар ва метрология, назорат ускуналарини бошқариш каби йўналишлар бўйича ҳам мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш лозим.
"Божхона институтини тўлиқ трансформация қиламиз", дейди Президент.
Шунингдек, уч ой муддатда Бирлашган Араб Амирликлари тажрибасини чуқур ўрганиб, қўшма қадр тайёрлаш дастурини жорий қилиш божхона ходимлари учун рақамли технологияларга ўқитиш курсларини ташкил этиб, жорий йилда 500 нафар ходимни ўқитиш топширилди.
Божхона қўмитасига кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликни кенгайтиришга кўрсатма берилди.
Тасодифий хабарлар
Антимонополия қўмитаси ходимлари ёппасига иш ташламоқда
Бу йил 1 кг пахта учун неча пул тўланиши маълум қилинди
15 июндан яшил ва сариқ ҳудудлардаги буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилди. Бунда нималарга риоя қилиш керак?
Наманганда янги сенаторларнинг номи маълум бўлди
Шавкат Мирзиёев: Барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман