Муққадам 8 маротаба судланган 20 ёшли қиз яна фирибгарликка қўл урди

Муққадам 8 маротаба судланган 20 ёшли қиз яна фирибгарликка қўл урди

Муққадам 8 маротаба фирибгарлик ва алдов йўли билан жиноятларни содир қилган шахс яна фирибгарлик жиноятига қўл урди.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди биносида, очиқ суд мажлисида, Н.Шаропов раислигида, судланувчи Қ.Ҳ (Ф.И.Ш. ўзгартирилган)га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш ҳолатига кўра, судланувчи 20 ёшли Қ.Ҳ муқаддам бир неча маротаба судланиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, яна қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, хавфли рецидив бўла туриб, 2019 йил 14 март куни соат тахминан 12:00 ларда ўзганинг мол-мулкини ёки ишончини сувистемол қилиш йўли билан талон-талон тарож қилиш мақсадида Бухоро шаҳар Карвон бозори ҳудудидаги заргар буюмлари сотиладиган павильонида савдо қилиувчи К.Р.дан тилла тақинчоқлар сотиб олишни бахона қилиб, унга 20.000 сўм миқдордаги гаров сифатида нақд пулларни қолдириб, қолган пулларни автомашинасидан  келтириб беришини айтиб, уни ишончини сувистемол қилиб, алдаб бир дона бахоси 4.000.000 сўмлик чамаси 500 АҚШ доллорли  платинага қўйилган, бриллиант кўзли никоҳ узугини қўлга киритиб, такроран хавфли рецидив фирибгарлик жиноятини содир қилган. 

Шунингдек, судланувчи Қ.Ҳ  айби дастлабки ва суд тергови вақтида сўроқ қилинганда  жабрланувчи ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувлари, гувоҳ Н.С.нинг кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш баённомаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар, гувоҳ Н.С.нинг кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш баённомаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар, юзлаштириш баённомалари, нарсани кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақидаги баённома, 2019 йил 13 апрелдаги шахсни фотосуратдан таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа барча далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топди.

Суд, судланувчи Қ.Х.нинг жиноий ҳараклари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб баҳолайди.

Суд, судланувчи Қ.Х.нинг айбиги тўлиқ иқрорлигини ёшини жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгилаштирувчи ҳолатлар деб баҳолайди.

Суд, судланувчи Қ.Х.нинг ижтимоий хавфли қилмишни ғаразли ва бошқача паст ниятларда ҳамда илгари ҳам қасддан содир этган жинояти учун судланиб, қасддан янги жиноят содир этганлигини  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 56-моддасининг “к,н” бандларига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолайди.

Қайд қилинган Қонун ва Пленум қарорининг тушунтиришидан келиб чиқиб, судланувчи Қ.Ҳ.га нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг шахсини, айбига тўлиқ иқрорлигини, оилавий шароитини, жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди санкция доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, шунингдек, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2019 йил 22 июль кунидаги ҳукми билан тайинланиб, Жиноят Кодексининг 72-моддасига асосан шартли қилинган 4 йилу 4 ой 26 кун муддатга озодликдан махрум қилиш жазосини шартлилигини бекор қилиб, Жиноят Кодексининг 59-моддаси 8-қисми, 61-моддаларига асосан мазкур ҳукм билан тайинланадиган жазога қисман қўшиб, узил-кесил жазо тайинлашни лозим деб ҳисоблайди.

Қ.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди.

Қ.Ҳ.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди.

Қ.Ҳ.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2019 йил 22 июлдаги ҳукми билан тайинланган 4 йил 4 ой 26 кун муддатга озодликдан махрум этиш жазосининг шартлилиги бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 59-моддаси 8-қисми, 61-моддаларига асосан мазкур ҳукм билан тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 4 (тўрт) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 62-моддасига асосан қамоқда сақланган 26 кун тайинланган жазо муддатидан чегирилсин.

Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Жазонинг ўташ муддати 2019 йил 17 август кунидан бошлаб ҳисоблансин.

Н.ШАРОПОВ,

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро шаҳар суди раиси                                               

×