Наманган вилояти Уйчи туманида 21 август куни 20 ёшли йигит ва 24 ёшли аёл хонадонга ўғриликка тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 25 август куни Уйчи туманида яшовчи 1978 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 21 август кунига ўтар кечаси яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс ҳовлисига очиқ қолган дарвоза орқали кирганини маълум қилган.
Таъкидланишича, хонада бўлган нархи 2 миллион 400 минг сўмлик телевизор, 140 минг сўмлик 1 дона қўл соати ҳамда 3 миллион сўмлик ҳар хил турдаги аёллар материаллари ўғирлаб кетилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Уйчи туманида яшовчи 2001 йилда туғилган йигит ва шу туманда яшовчи 1997 йилда туғилган аёл содир этгани аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 1 сентбярь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
“Толибон” Панжшердаги элчининг уйига ўт қўйди
6 ойда онлайн қиморда ютқазган 6 киши ўз жонига қасд қилган. Ҳаммаси 25 ёшгача бўлганлар
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Оғзида 951 грамм олтин яшириб ўтаётган икки ўзбекистонлик ушланди
Наманганда Ҳажга юбориш учун 26 минг доллар сўраган шахс ушланди