Депутатлар “Uzbekistan GTL”га олиб келинган бангладешлик ишчилар бўйича вазирликка сўров юборди

Депутатлар “Uzbekistan GTL”га олиб келинган бангладешлик ишчилар бўйича вазирликка сўров юборди

збекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари Дониёр Ғаниев ва Нодир Тилаволдиев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига депутатлик сўрови юборди. Бу ҳақда депутат Ғаниев ижтимоий тармоқдани саҳифасида маълум қилди.

Депутатлар Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган Шўртан газ-кимё комплексининг метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш учун қурилаётган "Uzbekistan GTL" заводи лойиҳаси доирасида бош пудратчи “Enter Engineering Pte. Ltd.” инжиниринг компанияcи томонидан 900 га яқин бангладешлик меҳнат мигрантлари жалб қилиниши юзасидан юборилган.

Мазкур масала бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан билдирилган муносабатда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ёки лойиҳа бош пудратчиси “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш учун Ташқи меҳнат миграциясига мурожаат қилмаганлиги баён этилган”, дейди Ғаниев.

Депутат Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги 244-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда иш берувчилар томонидан  Республикага хориждан ишчи кучини рухсатнома олмай жалб қилиш, чет эл фуқароларига эса мамлакат ҳудудида тасдиқнома олмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланганини эслатган.

“Бу эса лойиҳага бангладешлик ишчиларни олиб келиниши бугунги пандемия жараёнида нафақат ўринсиз қарор эканлигини, балки катта эҳтимол билан қонунга зид тарзда амалга оширилганлигини англатади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳамкасбим депутат Н.Тилаволдиев билан бирга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига депутатлик сўровини юбордик. Унда, биринчи  навбатда, бангладешлик мутахассисларни жалб қилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ёки “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси томонидан амалдаги қонунчиликка риоя этилганлиги бўйича вазирлик томонидан олиб борилаётган ўрганиш натижалари ҳақида маълум қилиш сўралган.

Шунингдек, Вазирликдан мазкур лойиҳа доирасида яратилган иш ўринлари, жалб қилинаётган бангладешлик мутахассисларнинг касби ва малака даражаси лойиҳа доирасидаги мавжуд иш ўринларига мослиги ҳамда ушбу иш ўринларига мос келадиган маҳаллий ишчи кучи мавжудлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар тақдим этиши сўралган”, дея сўров мазмунига тўхталган Ғаниев.

Депутат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 3-чорак якуни бўйича республикада ишсизлик даражаси 11,1фоизни ёки 1,6 млн дан ортиқ кишини ташкил этганини қўшимча қилган.

Аввалроқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бангладешлик ишчилар мавжуд тартибга асосланган ҳолда олиб келинмаганини маълум қилганди.

×