Беларусь қўшинлари Россиянинг Украина шарқида , Донбассда бошлаган “махсус операцияси”да иштирок этмаяпти. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко маълум қилди.
“Мана мени ўқиганим: “Тахминан эрталаб соат 5:00 да Украинанинг Россия ва Беларусь ҳудудидаги давлат чегараси Беларусь томонидан қўллаб-қувватланган рус қўшинлари томонидан ҳужумга учради.” Ярамаслар, бизнинг ҳеч қандай қўшинимиз бу операцияда иштирок этмайди”, деган у ҳарбийлар билан бўлиб ўтган тезкор йиғилишда.
Россия билан алоқа
Лукашенконинг хабар беришича, Беларусь Мудофаа вазирлиги раҳбарияти Украина ҳарбий раҳбарларига Россия Қуролли Кучларининг Донбассдаги операцияси бошланишидан олдин Россия ҳарбий раҳбарияти билан боғланишни таклиф қилган. Унинг айтишича, кеча, 23 февраль куни кечқурун Украина ҳарбий раҳбарияти вакили Минск билан боғланган. Лукашенко номидан Беларусь Мудофаа вазири Украина вакили билан суҳбатлашган.
“Сиз (Беларусь Мудофаа вазири) менинг номимдан унга таклиф қилдингизки, Президент Путин билан учрашувдан сўнг, бизнинг Президентимиз бу қирғин бошланмаслиги учун зудлик билан Россия Мудофаа вазири, Бош штаби билан боғланишингизни тавсия қилади. У қўнғироқ қилдими? Қилмади”, деган Лукашенко.
Унга кўра, Украина Мудофаа вазирлиги вакили можаро бошланиши мумкинлигини билиб ҳам, Москвага қўнғироқ қилмаган.
“Эшитинг, тарихда Хрушев кечаси Кеннедига қўнғироқ қилиб, термоядро урушини тўхтатган ҳолатлар бўлган. Мана, кўрдингизми, қўнғироқ қилиш, телефон гўшагини олиш қийин эди. Ярамас”, дея хулоса қилган Лукашенко.
Тасодифий хабарлар
2022 йилда қочқинларга керагидан деярли 8 млрд доллар кам маблағ ажратилади
Сирдарёдаги фалокат оқибатида қанча одам ҳалок бўлгани айтилди
Мирзиёевнинг Туркия сафари бўйича расмий маълумот берилди
Шавкатжон Абдураззоқов ўзини ёқиб юборган аёлнинг хонадонига борди
Теҳрон Вашингтонни жиддий огоҳлантирди – Axios