Маданият вазирлиги дастлаб 10 та маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳақида маълумот жойланиши режалаштирилаётган янги портал учун қарийб ярим миллиард сўм ажратяпти. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг жорий йил 15 сентябрдаги буйруғида келтирилган.
Унга кўра, давлат мукофоти билан тақдирланган санъат ва маданият вакиллари ҳақида маълумотлар Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими, Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бўлими, Санъатни ривожлантириш бошқармаси, Таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўлими, "Ўзбекконцерт", "Ўзбекистон давлат филармонияси", "Ўзбектеатр", "Маданият таълими маркази" давлат муассасалари томонидан тақдим этилади ва ушбу порталга жойлаб борилади. Жорий йилнинг якунига қадар, портал ишлаб чиқилиши ва ишчи гуруҳ ташкил этилиши белгиланган.
Унга кўра, ушбу портални ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш учун харажатлар сметаси умумий ҳисобда қўшимча қиймат солиғисиз 488 миллион сўмни ташкил этади.
Ҳужжатда портални ишлаб чиқиш учун маблағлар Маданият вазирлигига 2023 йил учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланиши қайд этилган. Ушбу суммаларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш эса Ички аудит ва молиявий назорат бўлимига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрь ойида Маданият вазирлиги харид қилган иккита автотранспорт воситасининг қиймати 15,5 миллиард сўм, деб баҳоланганди. Ҳолат кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлиши ортидан вазирлик расмий муносабат билдирган ва хариднинг қўшимча тафсилотларини ошкор қилганди.
Тасодифий хабарлар
«Тонировка»си борларга эслатма берилди
Namangandagi tergov hibsxonasida mahkuma to‘satdan vafot etdi. Bosh prokuratura rasmiy ma'lumot berdi
Туркия президенти қанча ойлик олиши очиқланди
Намангандаги хонадонлардан бири ёниб кетди
Коронавирус бўйича тўловлардан шикоят қилмоқчимисиз - манзиллар рўйхати