Бухоро вилояти Жондор туманидаги мактабда ўқийдиган 13 ёшли қиз аммасининг 20 ёшли ўғлидан фарзандли бўлган. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Жондор тумани халқ таълими бўлими мудири Латофат Жўраеванинг сўзига кўра, 2008 йилда туғилган Ш.М. Бухоро шаҳрида яшовчи аммаваччаси Р.Т. билан ишқий муносабатда бўлиб юрган.
Бир неча йил илгари ўрта мактабни тугатган Р.Т. ишлаш учун Россияга ҳам қатнаб юрган. Хабарда айтилишича, у қизнинг ёш ва соддалигидан фойдаланган.
| “Мактабнинг собиқ директори О.Қ. 7-синф ўқувчиси Ш.М.нинг хатти-ҳаракатидан шубҳаланган. Шундан сўнг қизнинг ота-онаси мактабга чақиртирилган ва ҳолат очиқланган.Оила эса ибратли, маҳаллада ҳурмат топган хонадонлардан бири. Афсуски, ҳатто, ота-онаси ҳам қизининг ҳомиладорлигидан бехабар бўлган. Тўғриси, онаизорнинг ҳолатини тасвирлаб бериш менга осон эмас”, — дейди Латофат Жўраева. |
Мактаб директори Ф.Т. ҳомиладор ўқувчисининг 13 декабрь куни кечқурун Бухоро шаҳридаги Перинатал марказида фарзандли бўлганини билдирган. Тиббиёт ходимларидан бирининг маълум қилишича, бола соғлом ва назорат остида.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг «Дарё»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
ССВ чиройли қоматга интилиб, инфаркт ва инсульт орттириб олаётган ёшларни огоҳлантирди
Қашқадарёда аёл хушторини қотилликка ёллади
Қисқа видеолар мияга алкоголь каби зарарли – тадқиқот
Ўзини поезд остига ташлаб, буни видеога олган блогер қилмиши сабабини изоҳлади
UzAuto Motors’ни мақтаб чиққан йигит узр сўради