Украинанинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакат пойтахтидаги «Леонардо» бизнес марказида жойлашган банкда ходимни гаровга олган ва оёғига бойланган бомба ёрдамида банкни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкин, дейилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ИИВ Антон Герашенко ўзининг Facebookсаҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, 3 август куни соат 12.00да «Леонардо» бизнес марказида жойлашган «Универсал Банк «ОАЖ вакили полицияга қўнғироқ қилиб, 35 ёшга етмаган номаълум шахс банк офисига кириб, унинг сумкасида бомба борлиги ва зудлик билан полицияни чақиришни сўраган.
Банк ходимлари бинони тарк этишган, аммо бўлим бошлиғи ўз хоҳиши билан қолгани маълум қилинди. Ҳозирда мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу шахс билан музокаралар олиб бормоқда.
«Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик актини амалга ошириш билан таҳдид қилган шахс — 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Раҳмонович, Ўзбекистон фуқаросидир. Узининг ижтимоий тармоқларидаги постларига кўра, у психологик хаста шахс», — деб ёзди Герашченко ўзининг Facebook-даги саҳифасида.
Киевдаги банкдаги бомба (портлаш) билан таҳдид қилган ҳужумчи унга жонли эфирга чиқиш ва ОАВ билан мулоқот обориш учун имконият берилишини талаб қилган.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда 37 ёшли аёлни 1000 долларга сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди
Авиа ва темир йўл қатнови учун йўловчилардан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди
Келин ўз уйидан 7 минг доллар ўғрилади
Азага келган ўз дардини айтиб йиғлар. Эрдўған Туркия ЕИга қабул қилинмаётганидан нолиди
Ўзбекистон аҳолисининг деярли ярми ижтимоий ҳимоя билан таъминланмагани маълум бўлди