Ер билан боғлиқ ва оилавий низоларни олдини олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Ер билан боғлиқ ва оилавий низоларни олдини олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 27 февралдаги Раёсат қарори билан тасдиқланган “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг 23-бандини ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абдурахмон Сафаев раислигда, вилоят суди судьялари, кадастр хизматлари ходимлари, нотариуслар ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси вакиллари  иштирокида Мерос, уй-жой ва оилавий низолар билан боғлиқ ишларни судлар томонидан кўришда нотариуслар ва кадастр хизматлари фаолиятларида аниқланган камчиликлар ва келгусида уларга йўл қўймаслик чора-тадбирларини белгилаб олишга бағишланган семинар ўтказилди.

Қайд этилишича, ўтган йилларга нисбатан охирги 2 йил ичида вилоятимизда судлар томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг сони бирмунча камайган бўлсада, аммо бундай салбий ҳолатлар айрим ҳолларда учраб турибди. Бунинг оқибатида фуқароларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиб, улар ўз бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун судларга мурожаат қилиб, ўзларининг кўп вақтлари ва маблағларини сарфлашга мажбур бўлмоқдалар.

Жумладан, 2019 йилда судлар томонидан  судлар томонидан нотариуслар томонидан амалга оширилган 12 та нотариал ҳаракатлар бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, 2020 йилда 7 та шундай ҳолат амалга оширилган.

Юқорида қайд этилган нотариал ҳаракатларнинг бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилишига нотариуслар томонидан мерос гувоҳномаларини берилишида барча меросхўрларни доирасини тўлиқ аниқламаганликлари, айрим м.ф.й. лар томонидан вафот этган шахснинг барча меросхўрлари ҳақида нотўғри маълумотлар берилганлиги, кадастр хизматлари томонидан мерос қолган уй-жойнинг сатҳи, унинг жойлашуви, ундаги қурилган қурилмалар ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотлар берилмаганлиги сабаб бўлган.

Шунингдек, уй-жой низолари бўйича кадастр ходимлари низоли             уй-жой жойлашган ёки қурилган ер майдони айнан кимга ва қандай қонуний асосга кўра ажратилганлиги, мулк ҳуқуқи кадастр хизматларида давлат рўйхатига олинганлиги ҳақида судларга айрим ҳолларда ноаниқ маълумотлар тақдим этишмоқда. Бунинг оқибатида ишларни судларда кўриш жараёнида низоли уй-жойни ҳамда қурилмаларни ва бошқа объектларни айнан вафот этган шахсга қонун бўйича тегишли бўлганлиги, хусусан низоли уй-жой ва бошқа қурилмаларга қонун бўйича вафот этган шахснинг мулк ҳуқуқи вужудга келганлигини аниқлаш имкониятлари чегараланиб, якунда вафот этган шахснинг меросхўрларини идорама-идора сарсон бўлиб ортиқча вақт сарфлашларига сабаб бўлмоқда.

Шу билан бирга, айрим фуқаролик ишларини кўриш жараёнида низоли объектларни айнан даъво ариза кўрсатилган ҳудудда жойлашганлигини реал аниқлаш чоралари кўрилмаганлиги, хусусан низоли ер майдони ёҳуд низоли қурилмалар айнан даъвогар ёки жавобгарга тегишли бўлган ер участкаларида жойлашганлигини кўрсатиб берилмаётганлиги, бу эса низони тўғри узил-кесил ҳал қилиш имкониятини чекланишига олиб келмоқда.

Бундан ташқари, судлар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайтариш ҳақидаги фуқаролик ишларини кўриш жараёнида айрим ҳолатларда кадастр хизмати вакиллари томонидан ер майдонлари лозим даражада хатловдан ўтказилмаганлиги, яъни масала моҳияти чуқур таҳлил қилинмаганлиги, зарур ҳолатларда жойига бориб ўрганилмаганлиги оқибатида фуқаролар томонидан ўзларига тегишли бўлмаган қишлоқ хўжалигига тегишли бўлган ер майдонлари ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз эгаллаб олиниб, қишлоқ хўжалилига мўлжалланган ер майдонларида ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмалар қуриб олганликлари ҳамда узоқ муддатдан бери фойдаланиб келаётганликлари каби салбий ҳолатлар аниқланган.

Маъмурий судлар томонидан ҳам   2020 йилда нотариуслар хатти-ҳаракатига нисбатан 1 та, кадастр хизматлари ходимлари хатти-ҳаракатларига нисбатан 24 та шикоятлар кўриб чиқилган бўлиб, 10 та ҳолатда кадастр хизмати ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилиб, шикоятлар қаноатлантирилган.

         Судлар билан маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган. 2020 йилда 1300 яқин никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича судларга маҳалла
ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимларининг хулосалари тақдим этилган. 300 га яқин ишларда маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари бевосита судларда иштирок этишган. Ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар натижасида вилоятимизда никоҳдан ажратиш ҳолатлари камайган.  Судлар иш юритвидаги 226 нафар ажралиш арафасида турган оилалар яраштирилган.

Тадбирда келгусида нотариал ҳаоракатларни, кадастр хизмати фаолиятини шунингдек, оилавий низоларни бартараф этиш юзасидан қайд этилган камчиликларга йўл қўймаслик чоралари белгилаб олинди.

Сардор Жўрабоев

Наманган вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайати

×