Кеча, 15 октябрдан эътиборан давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул учун талабномаларни электрон тарзда юбориш тизими қайта ишга тушди. Бу ҳақда мактабгача таълим ваъзирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тизимга келиб тушган йўлланмаларга электрон генерация ёрдамида ишлов берилганидан сўнг, қўйидагиларни бажариш лозим:
• Давлат хизматлари маркази (“Ягона дарча”)да йўлланмани олиш. Талабномани my.gov.uz портали орқали юборган ота-оналар Давлат хизматлари марказига бориб ўтирмай, йўлланмани принтер орқали босиб чиқаришлари мумкин;
• йўлланмани 15 кун давомида МТТга тақдим этиб, бола қабулини расмийлаштиришлари талаб этилади. Белгиланган 15 кун ўтгач, йўлланма муддати бекор қилинади;
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда болани боғчага жойлаштириш учун ариза бериш хизмати июль ойида қайта тикланди. Мактабгача таълим ташкилотларига тоза сув захираси, тозаловчи ва дезинфекция воситалари мавжудлигини таъминлаган ҳолдагина иш бошлашига рухсат берилди.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда блогер танишининг хотинига тегишли видеоларни тарқатиб юборди
UFC президенти Конор Макгрегорга чемпионлик жангини ваъда қилди. У Ҳабиб билан жанг қилиши мумкин
Олмазордаги мактабда ўқувчи синфдошини пичоқлади. Ҳолат яширилмоқда
«Президентлар бир-бирларини кечиришди» — Жапаров Қирғизистоннинг собиқ президентларини бир дастурхон атрофига йиғди
Наманганда 4 нафар аёл-қизларни Москвага олиб кетаётган шахс қўлга олинди